Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши режалаштирилмоқда
Самарқанд шаҳрида темирйўл вокзалидан Кимёгарлар қўрғонигача янги трамвай йўналиши очилиши режалаштирилган. Бу ҳақида «Самарқанд МТРК» телеканали маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирда Самарқанд вилоят транспорт бошқармасининг Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекциясида 20 та трамвай вагонлари мавжуд. Улар иккита йўналишда (Темирйўл вокзали – Сартепа маскани; Темирйўл вокзали – Сиёб бозори) йўловчи ташимоқда.
2023 йилда Самарқанд Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилган биринчи шаҳар бўлганди. Ўша йили Самарқанд мезбонлигида ўтган банк бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида Ўзбекистон ҳукумати ва ЕТТБ ўртасида Самарқанд шаҳрида электробуслар қатновини йўлга қўйиш учун $49 млн гача миқдорда суверен кредит ажратиш тўғрисида битим имзоланган.