Байден Украинага $725 млнлик ҳарбий ёрдам ажратишга тайёрланмоқда
АҚШ президенти Жо Байден администрацияси Украинага 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақида Reuters хабар берди.
Байден маъмурияти Россиянинг қўшинларини йўқ қилиш учун АҚШ захираларидан турли хил танкларга қарши қуролларни, жумладан миналар, дронлар, Стингер ракеталари ва юқори ҳаракатчанликдаги артиллерия ракета тизимлари (ҲИМАРС) учун ўқ-дорилар юборишни режалаштирмоқда.
АҚШ президенти администрацияси 2 декабрь куни Конгрессни ушбу пакет ҳақида расман хабардор қилиши мумкин. Байден ҳали ҳужжатга имзо чекмаган, шунинг учун ёрдамнинг мазмуни ва миқдори ўзгариши инкор этилмайди.
Аввалроқ, Байден Украинанинг $5 млрдга яқин қарзидан воз кечмоқчилиги ҳақида хабар берган эдик.