Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Алексей Ерхов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин фармонида қайд этилган.

Алексей Владимирович Ерховни Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлансин, — дейилади ҳужжатда.

Тайинловдан олдин Ерхов РФнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган.

Бундан аввал Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимини Олег Мальгинов эгаллаб келган эди. Июнь ойида унинг дипломатик миссияси якунлангани маълум қилинган.

Жаҳон