Россия молия вазири рубль курсининг қулаши сабабини очиқлади
Рублнинг заифлашуви Газпромбанкка нисбатан санкциялар жорий этилгани билан боғлиқ, бир-икки ҳафта ва «барчаси яхши бўлади». Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов журналистларга маълум қилди.
Молия вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Газпромбанкка қарши санкциялари туфайли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига контрагентлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун янги имкониятлар топишга вақт керак ва улар бундай имкониятларни топади.
Ўйлайманки, бу рубль курси билан боғлиқ вазият бир-икки ҳафта барчаси яхши бўлади, — дейди вазир.
Силуановнинг таъкидлашича, айни вақтда экспортчиларнинг валута тушумларини сотиш нормативларини оширишдан маъно йўқ. «Ҳозир бизда валута тушумларини сотиш ҳажми 36 фоиз. Аммо, Росфинмониторинг бизга айтганидек, аслида савдо ҳажми 52 фоизни ташкил этди, яъни оширишдан ҳеч қандай маъно йўқ, — дейди у.