Ўзбекистонда барча сиёсий партияларга парламент сайловларида қатнашишга рухсат берилди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистоннинг барча бешта сиёсий партиясини парламент сайловида иштирок этишга рухсат этиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 27-октабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Сайловолди ташвиқоти 26 июль куни бошланган.

Бўлажак сайловларда қуйидаги партиялар иштирок этади:

• Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП);

• Ўзбекистон Халқ демократик партияси;

• Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси;

• «Адолат» социал-демократик партияси;

• Ўзбекистон Экологик партияси.

Маълумот учун, сайловлар мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида ўтказилади. Сайлов округлари бир мандатли ва битта сайлов округларига бўлинади.

Парламент қуйи палатасининг 75 нафар депутати бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим бўйича, қолган 75 нафари пропорционал тизим (сиёсий партияларга берилган овозлар асосида) бўйича сайланади.

Сиёсат