Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел хавфи эълон қилинди

8–11 май кунлари ёмғирлар ёғиши натижасида Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда сел хавфи мавжуд:

• Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор;

• Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот;

• Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон;

• Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;

• Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

• Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;

• Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ ва Шоҳимардон ҳудуди;

• Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат ҳамда Хонабод шаҳри.

Агентлик хабарда сел хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, саёҳатчилар ва тоғ йўлларида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар эҳтиёткорликка чақирган.

Бундан ташқари, ёғингарчилик оқибатида айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши ва бу сув тошқинларига олиб келиши мумкинлиги айтилган.

 

Ўзбекистон