Россияда «Матч ТВ» ходимини зўрлаган ўзбекистонлик 3 мигрант қўлга олинди

Москвадаги «Останкино» ҳовузи яқинида 6 июльга ўтар кечаси «Матч ТВ» ходимига 3 нафар муҳожир эркак ҳужум қилиб, қизни зўрлаган. Бу ҳақда «URA.RU» аҳборот агентлиги, Baza telegram-каналига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жабрланувчи қизга тахминан соат 02:30 ларда у ишдан қайтаётганида 3 эркак ҳужум қилган.

Шундан сўнг, қиз воқеа ҳақида полицияга хабар берган ва барча гумонланувчилар қўлга олинган. Гумонланувчиларнинг шахсини аниқлаш жараёнида, улар Ўзбекистондан келган 24, 25 ва 22 ёшдаги йигитлар бўлиб чиққан.

Ҳозирда  айбланувчиларага нисбатан «Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган зўрлаш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар