Фарғонада 23 сотих ерни 15 минг долларга ноқонуний сотаётган фирма раҳбари ушланди

Фарғонада 23 сотих ерни 15 минг долларга ноқонуний сотаётган фирма раҳбари қўлга олинди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Р.» хусусий фирмаси раҳбари Н.Ч. корхонага ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун Ёзёвон тумани ҳудудидан ажратилган 23 сотих ер майдонини фуқаро М.га 15 минг доллар эвазига унинг номига расмийлаштириб беришини айтган.

Шунингдек, келишув амалга ошгач, 10 минг доллар ва 55 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Янгиликлар