Жиззахда 250 млн сўм қарзини қайтармаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 250 миллион сўм қарзини қайтармаган шахсга жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, ички ишлар органларига ушбу туманнинг «Мўлканлик» маҳалласида яшовчи Д.А. мурожаат қилиб, Жиззах шаҳрининг «Улуғбек» маҳалласида истиқомат қилувчи А.Ғ.дан 250 миллион сўм пулини ундиришда ёрдам сўраган.

Аниқланишича, 2022 йилнинг январь ойида «11 кундан сўнг қайтариб бераман» дея А.Ғ. жабрланувчидан қарзга 250 миллион сўм пул олган, лекин ваъдасида турмаган.

Ҳолат бўйича фирибгарликда гумонланаётган шахсга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар