Тошкент вилоятида 30 минг долларга АҚШ визасини тайёрлаб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилоятида 30 минг долларга виза тайёрлаб бермоқчи бўлган шахс ушланди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юқори Чирчиқ тумани бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.О. фуқаро А.нинг ишончига кирган.

Унга Америка Қўшма Штатлари элчихонасида ишловчи танишлари орқали 30 минг доллар эвазига чет давлатга чиқиш ҳуқуқини берувчи виза ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтган. У келишилган пулдан 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Янгиликлар