Андижонда 40 минг доллар пулни ноқонуний алмаштираётганлар ушланди

Андижонда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси томонидан Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Янгибозор деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Н. фуқаро С.га 40 минг долларни 450 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 15 минг долларни 200 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Т. фуқаро З.га 4,3 минг долларни 48,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Янгиликлар