АҚШ Афғонистондаги «Ал-Қоида» еткачисини йўқ қилди

АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондаги аксилтеррор операцияси натижасида «Ал-Қоида» етакчиси Айман ал-Завоҳирий йўқ қилинганини маълум қилди.

Байденга кўра, ал-Завоҳирий 30 июль, шанба куни Кобулда дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган. АҚШда террорчилик ташкилоти етакчисининг хавфсиз уйга жойлашганини тасдиқловчи манбалар бўлган. «Ал-Қоида» раҳбари уйининг балконида, оила аъзолари бошқа хоналарда бўлганида йўқ қилинган.

«Адолат ғалаба қозонди ва бу террорчи етакчи йўқ. Унинг оила аъзоларидан ҳеч ким жабрланмади, тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ», — деган Байден.

Янгиликлар