Давр Банк билан маблағингизни оширинг ва Туркия бўйлаб саёҳат чиптасини ютиб олинг

Давр Банк Янги Йил акциясига старт берди. Фақат 15 декабрдан 15 февралгача ушбу акцияда барча иштирок этиши ҳамда Туркия бўйлаб 7 кунлик турни ютиб олиши мумкин.

Янги йил шундай ажойиб байрамки, унда нафақат болажонлар, балки катталар ҳам мўъжизаларга ишонгиси келади. Эртакона, мўъжизларга бой ушбу байрамда совринли акцияда иштирок этиш ва совғаларни қўлга киритиш вақти келди. Акция шартлари жуда оддий бўлиб, бирма-бир амалга оширилади.

ONLINE DAROMAD PLUS – Давр Банкнинг янги омонати бўлиб, ўзининг даромадли шартлари билан ажралиб туради. Хўш, унинг ўзига хослиги нимада экан? Ушбу омонат ёрдамида сиз маблағингизни 13 ой муддатда йиллик 24% га оширишингиз мумкин. Фоиз ставкаси омонатнинг бутун даври мобайнида ўзгармайди ҳамда биринчи ойдан бошлаб ҳисоблаб борилади. Омонатчилар муддатидан олдин омонатни ечиб олишлари ва исталган пайти омонатни тўлдириб боришлари мумкин. Минимал миқдор 500 000 сўмдан бошланади. ONLINE DAROMAD PLUS омонати билан бир вақтнинг ўзида ҳам даромад олишингиз мумкин, ҳам совринли ютуқларга бой акция иштирокчисига эга бўлишингиз мумкин.

Акция шартлари:

  • Davr Mobile иловасини юклаб олинг ҳамда Давр Банк картасини очинг:
  • 500 минг сўмдан бошлаб, хоҳлаган миқдорда ONLINE DAROMAD PLUS омонатига пул қўйинг;
  • Давр Банкнинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларига аъзо бўлинг;

Акция ғолиблари 11 февраль куни соат 11:00 да Инстаграм саҳифамизда тасодифий рақамлар генератори ёрдамида тасодифий тарзда аниқланади.

Ғолиблар қуйидаги совғаларга эга бўладилар:

  • 1-ўрин: 2 кишилик Туркияга саёҳат + ҳамкоримиз «Шаршара» ресторанидан Янги Йил савати;
  • 2-ўрин: Маиший техника + ҳамкоримиз «Шаршара» ресторанидан Янги Йил савати;
  • 3-ўрин: 3,5 миллион пул мукофоти ҳамда ҳамкоримиз «Шаршара» ресторанидан Янги Йил савати;

Қўшимча маълумотлар учун Давр Банк call-марказининг 1284 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Янги Йилни Давр Банкдан ажойиб совғалар билан кутиб олинг!

Davr Mobile: Google Play/App Store
Сайт: davrbank.uz
Instagram: @davrbankuz
Telegram: @davrbankuz
Facebook: @davrbankuz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар