Ўзбекистонда автомобилларни бошқариш учун ишончномаларни электрон олиш йўлга қўйилди
Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни «My.gov.uz» орқали масофадан қулай нархда расмийлаштириш мумкин.
Қайд этилишича, эндиликда ҳайдовчилар ишончнома олиш учун нотариал идора излаб юрмайди, ҳужжатни тасдиқлатиш учун навбатларда ҳам туриш шарт эмас. Барча жараёнлар онлайн амалга оширилади. Ҳужжат унутиб қолдирилганида ҳам муаммо юзага келмайди. Чунки ишончномалар ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи – БҲМ нинг 3 баравари – 900 минг сўм) белгиланган.
Бунда давлат божи:
- 1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
- 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
- 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм миқдорида) ундирилади.