Тошкентда эркак хотини билан телефонда ишқий муносабатда гаплашган фуқарони пичоқлади

Тошкентдаги қабристони ёнида эркак турмуш ўртоғи билан телефон орқали ишқий муносабатда гаплашиб юрган фуқарони пичоқлади.

Маълум қилинишича, пойтахтдаги Юнусобод тумани, «Хасанбой» МФЙ, Барака кўчасида жойлашган «Қаллиғ ота» қабристони ёнида 31 октябрь куни соат 22:00 ларда фуқаро З.М. (1990 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) телефон орқали турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда гаплашиб юрган фуқаро С.А. (1996 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан унинг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан З.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,у Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Янгиликлар