Фарғонада Lacetti ва Matiz иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Фарғона вилоятида Lacetti ва Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Қайд этилишича, 37 ёшли ҳайдовчи Lacetti’ни бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиққан вақтда ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 63 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz билан тўқнашиб кетган.
Оқибатда Matiz ҳайдовчиси воқеа жойида, унинг ёнида бўлган йўловчи шифохонада вафот этган. Шунингдек, иккала машинада бўлган яна уч нафар йўловчи тан жароҳатлари олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.