Самарқандда тўхтаб турган юк машинаси орқасига урилган Matiz мажақланиб кетди
Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Matiz ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, 3 октябрь куни Самарқанд шаҳар «Қир» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37А 40-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Унда Matiz русумли автомобиль ўзидан олдиндан ҳаракатланаётган автомобилни қувиб ўтаётган вақтда йўлда тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.