Қорақалпоғистонда шифокор 76 ёшли ҳамкасбининг пластик картасидан пул ўғирлади

Қорақалпоғистонда ҳамкасбининг пластик картасидаги пулларни ечиб олган шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, Тахтакўпир туманида яшовчи 76 ёшли шифокор Ж.А. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан жами 4 миллион сўмдан ортуқ пулларини ечиб олганини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Ж.А.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс унинг ҳамкасби Тахтакўпир туманида яшовчи, поликлиника шифокори 31 ёшли Е.Н. экани аниқланган.

У онлайн таваккалчиликка асосланган ўйинларга берилиб кетгани сабабли ҳамкасбининг кексалигидан фойдаланиб, унинг банк картаси бошқарувини ўзининг телефонидаги мобил иловасига ўтказиб олиш орқали пулларни ўзлаштиргани маълум бўлган.

Е.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар