Қашқадарёда «Халқ банки» ходимлари пенсия ва нафақа пулини «еб юборди»

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида «Халқ банки» ходимлари 150 нафар фуқаронинг пенсия ва нафақа пулинини талон-торож қилди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими томонидан АТ «Халқ банк» Шаҳрисабз филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Филиалининг 4-сонли сайёр касса бухгалтер назоратчиси С.И. ва кассири Н.Р. 150 нафар фуқарога март–май ойлари учун ажратилган 100,5 миллион сўм пенсия ва нафақа пулини фуқароларга тарқатмаган.

Улар маблағни шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб, талон-торож қилган. Текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар