Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди
Андижон шаҳрида аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти ходимлари томонидан «Орият-2022» тезкор тадбири ўтказилган. Тадбир давомида К.Г. исмли аёл Андижон шаҳрида жойлашган ўзининг ижара асосидаги яшаш хонадонида 400—800 минг сўм эвазига холис мижоз А.Ю. ва А.О. билан Ў.М.нинг жинсий алоқа қилиши учун қўшиб берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро аёл К.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилди.