Самарқандда юк машинаси билан тўқнашган «Жигули» ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Пасдарғом туманида тақиқланган жойдан қайрилиб олган «ГАЗ53» юк машинаси «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди, деб ЙҲХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ҳолат Самарқанд вилояти Пасдарғом туманининг Искандарий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р46 автомобиль йўлида содир бўлган.
«ГАЗ53» ҳайдовчиси қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойдан ҳаракатланганида тўғридан келаётган «ВАЗ2103»ни ўтказиб юбормасдан ЙТҲ автоҳалокатга учраган.
Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳоирда тергов ҳаракатлари олиб орилмоқда.