Бир кишига 4 тадан ортиқ сайлов блюллетен берган сайлов коммисияси аъзоси жаримага тортилди
2024 йил 29 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Данғара туман судида сайловда бир кишининг бошқаларга ҳам овоз беришга йўл қўйган шахс устидан суд бўлиб ўтди. Бу ҳақида Олий Суд порталида хабар берилган.
Аниқланишича, 024 йил 27 октябрь куни Халқ депутатлари туман кенгашига ўтказилган сайлов жараёнида Данғара туманидаги 541-сайлов участкаси сайлов комиссияси аъзоси М.А. фуқаро М.М.га бошқа шахслар номидан овоз бериш учун жами 4 тадан ортиқ бўлган сайлов бюллетенларини бериб, сайлов ўтказиш қонунчилигини бузилишига йўл қўйган.
М.А. судда ўз ҳаракатлари билан тан олиб, пушаймон бўлгани ҳақида кўрсатма берди. Суд М.А. томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни МЖтКнинг 51-10-моддаси билан малакалаш тўғрисида хулоса қилган ва уни ъмурий жазога тортиш зарурлигини белгилаган.
Суд қарори билан М А. БҲМнинг бир баравари 375 минг сўм миқдорида жаримага тортилган