Миллий сертификат имтиҳонда тест саволлари ва жавобларини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Жиззах шаҳрида кимё ва биология фанларидан миллий сертификат олиш учун тест саволлари ва жавобларини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро Р.М. Жиззах шаҳридаги “E.” ўқув марказида ўқувчи абитуриентларга олий ўқув юртларига кириши учун кимё ва биология фанларидан миллий сертификат олиш учун тест саволлари ва жавобларини олиб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига ўқув маркази ходими Ш.Х.дан фирибгарлик йўли билан 156 млн сўм ва 8 минг доллар олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиззах