Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
17–19 май кунлари кутилаётган ёмғирлар туфайли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Сел хавфи эълон қилинган туман ва шаҳарларга қуйидагилар киради:
• Қашқадарё вилояти – Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
• Сурхондарё вилояти – Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
• Самарқанд вилояти – Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
• Навоий вилояти – Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
• Жиззах вилояти – Зомин, Бакҳмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
• Тошкент вилояти – Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
• Наманган вилояти – Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
• Фарғона вилояти – Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
• Андижон вилояти – Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида, Хонобод шаҳрида
«Ўзгидромет» раҳбари фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан тоғли ҳудудларда алоҳида эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраб, ёмғир оқибатида айрим ҳудудларда сув тўпланиши эҳтимоли борлиги, бу сув босиш хавфини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақда огоҳлантирди.