Ўзбекистонда шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Шаҳарсозлик реновацияси соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди

Ўзбекистонда «Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Қонунга кўра, шаҳарсозлик реновациясини амалга ошириш учун қуйидагилар асос бўлади:
• шаҳарсозлик реновацияси ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жойларнинг эскирганлиги, яшаш ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб, авария ҳолатига келиб қолганлиги;
• ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир қиладиган ҳолатларнинг мавжудлиги.
Шаҳарсозлик реновацияси қуйидаги турлардан иборат:
• мавжуд объектни асосий конструкциясини ўзгартирмасдан реконструкция қилиш;
• мавжуд объектни бузиш ва бўшаган ер участкасида бузилган объект тоифасидаги янги объектни қуриш;
• яшил ҳудудларни ва бошқа ҳудудий зоналарни ташкил этиш.
Шаҳарсозлик реновациясини амалга ошириш бўйича таклиф қуйидаги субъектлар ташаббусига кўра киритилиши мумкин:
• давлат ташаббусига кўра;
• ҳуқуқ эгаларининг ташаббусига кўра;
• учинчи шахсларнинг ташаббусига кўра.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида шаҳарсозлик реновациясини қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.





