Андижонда 6 та автомобиль билан ЙТҲ содир бўлди

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ҳайдовчининг эътиборсизлиги сабаб 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Ҳодиса 3 июнь куни соат 16:30 атрофида А-373 халқаро автомобиль йўлининг 415-километрида, «Бегбачча» МФЙ ҳудудида содир бўлган.

Маълум қилинишича, Тошкент—Андижон йўналишида ҳаракатланиб келаётган 2 та Lacetti, 2 та Cobalt ва 1 та Nexia-3 ҳайдовчилари светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхтаб турган пайтда, орқадан келган Hundai ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламаган ва рулда чалғиб, уларга бориб урилган.

Тўқнашув натижасида барча транспорт воситаларига техник зарар етган, лекин тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон