Ўзгидромет Ўзбекистонда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши ҳақида огоҳлантирди

Кучли шамол булиб айрим худудларда егингарчмлик булиши мумкин.

Душанба куни (18 май) Ўзбекистонда шамол кучайиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Қайд этилишича, кундуз куни республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Сурхандарё вилоятларининг  айрим жойларида баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Бундан ташқари, пойтахтда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.

Ўзбекистон