Сирдарёда эркак хотинини аёвсиз калтаклаб, сочини олиб ташлади

Сирдарё вилоятида эркак ўз хотинини шафқатсизларча калтаклаб, сўнг сочини олиб ташлади. Бу ҳақда «Daryo» ҳабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Гулистон шаҳрида эркак ўз аёлини шавқатсизларча калтаклаб, унинг сочларини олиб ташлаган. Шундан сўнг, жабрланувчи аёл 20 август куни дугонасининг уйига қочиб бориб, ундан бошпана сўраган.

Эри қайсидир мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Аёл анчадан бери шу тарзда калтакланиб келади. Менинг уйимга қочиб келган куни ҳам 3 кун давомида боғлаб қўйилганини, оғзи скотч билан ўралган ҳолда 3 кун оч қолганини, тўртинчи куни амаллаб уйдан қочиб чиққанини айтди, — деб айтган жабрланувчининг дугонаси.

Содир бўлган вазият юзасидан ҳозирча расмий баёнот берилмаган. Бироқ Сирдарё вилояти ҳокимининг хотин-қизлар бўйича масъул ўринбосари, ҳолат аниқлаштирилгач, маълумот берилишини ҳабар қилган.

Сирдарё