КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи транспорт алоқаларини тўсиб қўйди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан автомобиль ва темирйўл алоқаларини бутунлай узди. Бу ҳақида CНН хабар бермоқда.
Бу қарор Жанубий Кореяда ўтказилаётган ва чегара зоналарини мустаҳкамлаш билан бирга олиб борилаётган ҳарбий машғулотлар фонида қабул қилинди.
«Корея яриморолидаги кескин ҳарбий вазият КХДР армиясидан миллий хавфсизликнинг яхшироқ ҳимояси учун янада кескин ва қатъийроқ чоралар кўришни талаб қилади», — дейилади баёнотда.
Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси буни муваффақиятсиз реимининг ишончсизлиидан келиб чиқадиган умидсиз чора сифатида баҳолади ва бу қаттиқроқ изоляцияга олиб келишини таъкидлади.
71 йилдан бери ажралган икки давлат ўртасидаги вазият кескинлашишда давом этмоқда. Аввалроқ Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чен КХДР ўзининг ядровий арсеналини «чексиз» кўпайтириш ниятида эканини маълум қилган эди. Бунга жавобан Жанубий Корея президенти Юн Сек Ёл ядро қуролидан фойдаланиш Шимолий Корея режимининг қулашига олиб келишидан огоҳлантирган.