«Нима деб жавоб беришни ҳам билмайман». Сирли ошиқ Муниса Ризаевага сюрприз тайёрлади

Таниқли хонанда Муниса Ризаева сирли ошиқ томонидан унинг уйи олдида қилинган сюрприздан ҳайратлангани ва буни кутмаганлигини айтди. Бу ҳақда «Show News» хабар қилди.

Фото: Instagram

Хабарга кўра, хонанда уйига ишдан қайтгач, сюрпиризга гувоҳ бўлган. Муниса Ризаева номаълум сирли ошиқ томонидан унинг уйи олдига катта гулдаста ва қизил гуллардан чиройли йўлакка дуч келган. Бундан ҳайратда қолган Муниса Ризаева бу йигитга турмушга чиқиш ёки чиқмасликка иккиланаётгани ҳақида айтади.

«Чиройли сюрприз ва сирли ошиқ. Нима деб жавоб беришни ҳам билмайман. Нима дейсизлар турмушга чиқайми ёки йўқ», — дейди Муниса Ризаева.

Aйни вақтда бу сирли ошиқ ким эканлиги маълум эмас.

Аввалроқ Муниса Ризаева кийинишини танқид қилган Аброр Мухтор Алий билан судлашмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Instaʼблогер Дониёр Каюмов «Tashkent City»да 28 октябрь куни ўзидан 15 ёш катта актриса Ситора Фармоновага севги изҳор қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Шоу-бизнес