Шри Танедар Трампга қарши импичмент жараёнини бошлади
АҚШ Вакиллар палатасининг Демократик партия аъзоси Шри Танедар президент Доналд Трампга нисбатан импичмент жараёнини бошлади. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
Танедар Трампни бир қатор қонунбузарликларда айбламоқда, жумладан:
• Адолат тизимига тўсқинлик қилиш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш (суд қарорига қарамасдан мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш);
• Конгресс ваколатларини ўзлаштириш;
• Божхона тарифларини жорий этиш орқали савдо соҳасида ваколатни суиистеъмол қилиш ва халқаро тажовузкорлик;
• АҚШ Конституциясининг биринчи тузатмаси – сўз ва матбуот эркинлиги тамойилларини бузиш;
• Рухсатсиз Самарали давлат бошқаруви департаментини (DOGE) ташкил этиш ва Илон Маскка «конституцияга зид ҳокимият» бериш;
• Коррупция ва бошқа давлатлардан пора олиш;
• Зулм ўтказиш.
Хорижий ОАВга кўра, АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ва Сенати ҳам республикачилар назорати остида бўлгани учун бу ташаббус амалга ошмаслиги мумкин.