Навоийда аскарларга илк маротаба ҳарбий гувоҳнома билан бирга имтиёзли кредит олиш сертификати топширилди

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва вилоят ҳарбий маъмурий сектори томонидан Навоий вилоятидаги Сафарбарлик чақирув резерви йиғинига жалб этилувчи ёшлар учун ҳарбий гувоҳнома билан бирга имтиёзли кредит олиш сертификати топширилди. Бу ҳақда Tez News’га Марказий ҳарбий округининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Марказий ҳарбий округининг матбуот хизмати

Хабарга кўра, йиғин иштирокчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида, кунлик ўқув режаларига қўшимча сифатида ва тадбиркорликка йўналтириш билан боғлиқ семинар-тренинглар ўтказилган.

Ушбу имкониятлар фойдаланиш мақсадида СЧР йиғини иштирокчиларидан муқим иш жойига эга бўлмаган 50 дан ортиғи тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдириб, семинар тренингларда иштирок этишди ва ўзларининг билим ва маҳоратларини оширган ҳолда ўз бизнес режаларини тузиб, якуний тест синовларини топширишди.

Қайд этилишича, якуний тест синовларидан ижобий натижаларга эришган ёшлар учун эса, тижорат банклари томонидан 33 млн сўмгача гаровсиз, ҳамда 245 млн сўмгача гаров эвазига бериладиган имтиёзли кредит олиш сертификатлари топширилди.

Таъкидланишича, эндиликда ушбу тизим Жиззах ҳамда Самарқанд вилотидаги СЧР ларда ҳам йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Бу билан округ тасарруфидаги СЧР лардаги хар ойги йиғин якунида, хизмат қиладиган мингдан ортиқ ёшлар йиғин якунида ҳарбий гувоҳнома билан бирга ушбу сертификатларни қўлга киритишади.

Шунингдек, сертификат олиш учун хар бир аскар ўзининг турли соҳалардаги бизнес режаларини ишлаб чиқади ва 3 нафардан 10 нафаргача бўлган тенгдошларини бандлигини таминлайди.

Янгиликлар