Ғиждувон туманидаги хонадонлардан бирида целлофан пакет ва гугурт қутиларига гиёҳванд моддаларини яширган шахс ушланди
Бухоро вилояти ИИБ ходимлари Ғиждувон туманидаги хонадонлардан бирида жами 1,5 кг гиёҳванд моддалари борлиги аниқланган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Хабар берилишича, Ғиждувон тумани Армечан маҳалласида иcтиқомат қилувчи фуқаро А.Б нинг яшаш хонадонидан гиёҳванд моддаларининг бир неча тури ноқонуний сақланаётгани аниқланган.
Берилган маълумотларга кўра, целлофан пакет ва гугурт қутиларига алоҳида қадоқлаб солинган, соф вазни 1,625 грамм бўлган марихуана , бундан ташқари, гугурт қутиларига жойланган каннабис ва кўкнор ўсимлиги уруғлари ҳамда қоғоз бўлагига думалоқ шаклда ўралган 1,01 граммга тенг гашиш гиёҳванд моддаси топилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.