Қашқадарё тоғларида Амир Темур ҳайкали топилди
Чироқчи тумани Тарағай қишлоғида бир неча йилдан буён тоғлар орасида турган саркарда Амир Темур ҳайкали топилди. Бу ҳақда NasafNews маълум қилди.

Фото: NasafNews
Маълум бўлишича, маҳаллий аҳоли ҳайкални тиклашга ҳаракат қилган. 28 февраль куни Тарағай қишлоғига вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ташриф буюриб, ҳайкал масаласида Маданият вазирлигига мурожаат қилишга ваъда берган

Фото: NasafNews
Шунингдек, ҳоким Қашқадарё тоғларида ҳам муносиб ёдгорлик бўлиши лозимлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда номаълум турдаги динозавр қолдиқлари топилган эди.