Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланди
Бахтиёр Исмоилов Фарғона вилоятига прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Хабарга кўра, Ўзбекистон Бош Прокурорининг буйруғига биноан, олдин Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Исмоилов Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди.
Таъкидланишича, Бахтиёр Исмоилов 2017-2021 йилларда Фарғона вилояти прокурори ўринбосари, Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.