Ўзбекистонда 3 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

3 март кундуз куни республика ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистонда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида сақланиб туради.

Қайд этилишича, пойтахтда бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 11-13 даража илиқ бўлади.

Таъкидланишича, республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқликни ташкил этади.

Янгиликлар