Сирдарёда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
Сирдарё вилоятиинг Ширин шаҳрида 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «А.Б» МЧЖ раҳбари Т.К. жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресс шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.