Сергелида ЙТҲ оқибатида скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Сергелида Damas ва скутер тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 2 июнь куни соат 23:50 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган Мирзо Турсунзода ва Меҳригиё кўчалари чорраҳасида Damas русумли автомобиль ва скутер мототранспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса натижасида скутер ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқариш қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

 

Янгиликлар