Ўзбекистон ва Словакия стратегик шериклик муносабатларини ўрнатди
Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентда 9 июнь куни бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Роберт Фисо Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича декларация имзолади.
Расмий ташриф доирасидa қатор йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорлик ҳужжатлари жумладан:
• дипломатик кадрлар тайёрлаш тўғрисида;
• қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
• стандартлаштириш, метрология ва товарларнинг мувофиқлигини баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
• энергетика бозорларини тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар;
• 2025-2026 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;
• 2025-2026 йилларга мўлжалланган стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик дастури алмашилди.
Маълум қилинишича, Роберт Фисонинг ташрифи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 8 июнь куни бошланган. Ташриф давомида Словакия бош вазири IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиши режалаштирилган.
Шунингдек, музокараларда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.