1,5 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Словенияда иш топиши мумкин
Касб ва тил талабларига жавоб берадиган 1,5 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Словенияда иш топишлари мумкин. Бу ҳақда Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев маълум қилди.
Қайд қилинишича, 2025 йил ҳолатига кўра, Словения рекорд даражадаги паст ишсизлик (тахминан 3,2–3,5%) ва юқори бандлик даражасига эга. Бу ҳолат маҳаллий меҳнат бозорида бўшлиқларни келтириб чиқаряпти.
Xабарда қурилиш, соғлиқни сақлаш, меҳмонхона ва ресторанлар, ишлаб чиқариш, таълим ва ахборот технологиялари йўналишида ишчи кучи етишмовчилиги борлиги таъкидланган.
Шунингдек, бу Словенияда хорижлик ишчилар, Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам яхши имкониятлар борлигини билдириши келтирилган.