Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири 23 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Сеул марказий туман суди Жанубий Корея собиқ бош вазири Хан Док Суни 23 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради Yonhap.

Хусусан, собиқ бош вазир 2024 йилда ҳарбий ҳолат жорий этилгани билан боғлиқ ҳолда конституциявий тузумга қарши исён иши бўйича айбдор деб топилди. У исёнда асосий шахслардан бири сифатида иштирок этгани, қалбаки ҳужжатлар тайёрлагани, президент архивлари тўғрисидаги қонунни бузгани ҳамда ёлғон гувоҳлик бергани учун айбланди.

Прокуратура уни 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этишни сўраган. Маълум қилинишича, Хан Док Су шахсий хавфсизлиги учун ҳарбий ҳолатга оид ҳужжатларни яширишга уринган, ҳарбий ҳолат жорий этиш жараёни қонуний кўриниши учун қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, кейин уларни йўқ қилган, шунингдек, Конституциявий судда ёлғон маълумот берган.

Суд прокуратура томонидан қўйилган айбловларнинг фитна етакчисига ёрдам беришга оид қисми бўйича қўллаб-қувватламади, чунки Хан Док Су оддий ижрочи эмас, балки асосий иштирокчи сифатида ҳаракат қилган.

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёль 2024-йил охирида халққа қилган фавқулодда мурожаатида ҳарбий ҳолат эълон қилган. Бироқ, Миллий Ассамблея аъзолари фармонни бекор қилиш учун овоз беришган ва етакчи ҳокимиятдан четлатилган.

Жаҳон