Ўзбекистонда 2026 йилда деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлашга 35 трлн сўм ажратилади
2026 йилда, Ўзбекистонда деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 35 триллион сўм йўналтирилади. Бу ҳақда президентнинг Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан мулоқотида хабар қилинди.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги жамғармасидан пахта етиштириш учун фермерларга ҳар бир гектарга ажратиладиган маблағ 1,4 баробар кўпайтирилиб, 17,5 миллион сўмга етказилади.
Пахтачиликда механизациялаш даражасини 85 фоизга етказиш учун келаси йил яна 800 та терим машинаси, 450 та кўп функцияли сеялка ва 3 минг дона плёнка йиғадиган машина олиб келиниши белгиланди.
Умуман, пахтачиликдаги ишларни янада жонлантириш учун 2026-йилда деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлашга 35 триллион сўм берилади, — деб таъкидланди.
Шунингдек, яқинда Мекцикадаги Жаҳон маккажўхори ва ғаллачилик тадқиқотлар марказидан 100 дан зиёд янги ҳосилдор ғалла нави олиб келинган. Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Жиззахдаги ғаллачилик институтларини модернизация қилишга Жаҳон банки маблағидан 10 миллион доллар берилган.
Бу ҳаммаси эмас! Энди ўз маблағи ҳисобидан ғалла етиштирган фермерларга пахтадаги каби ҳосилининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади, – деди президент.
Ғаллачиликда ҳам шўр, сувсизлик ва иссиққа чидамли янги навларни яратиш борасидаги изланишлар янада кучайтирилиши таъкидланди.





