Саудия Арабистонида спиртли ичимликларга қўйилган тақиқ юмшатилади

Саудия Арабистонида aлкоголь маҳсулотлари фақат 600 га яқин туристик ҳудудларда  сотилиши мумкин бўлади. Бу ҳақда The Economic Times хабар берди.

Хабарга кўра, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари ва сайёҳлар учун мўлжалланган махсус жойларда пиво, вино ва сидр каби спиртли ичимликлар сотилиши режалаштирилмоқда, бироқ кучлироқ спиртли ичимликларга қўйилган тақиқ сақланиб қолади.

Шунингдек, уйда, дўконда ёки жамоат жойларида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади ва қоидабузарликлар учун жарима жорий этилади, бироқ жарима миқдори ҳозирча маълум қилинмаган.

Қайд қилиншича, бу ўзгаришлар Саудия Арабистонининг «Висион 2030» иқтисодий ривожланиш стратегиясининг муҳим қисми ҳисобланади. Ушбу стратегия мамлакатда туризмни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва хорижий инвестицияларни жалб этишни мақсад қилган.

Саудия Арабистони 2034 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишни режалаштираётгани боис, ушбу тайёргарлик доирасида алкоголь сиёсатида ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда.

Жаҳон