Наманган вилояти ҳокими ўринбосари 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Наманганда вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва ободонлаштириш масалалари бўйича собиқ ўринбосари Саидаҳмад Султоновга нисбатан суд ҳукми ўқилди, деб Kun.uz нашри ҳабар беради.
Суд материалларига кўра, мансабдор шахс оғзаки кўрсатмаларга кўра: тендер ўтказмасдан ёки лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрламай туриб, вилоятдаги бир нечта йўл қурилишини «Наманган курилиш дизайн савдо» корхонасига топширган. У ўз шериклари билан биргаликда тугалланмаган ишларни ҳисоботларда кўрсатиб, қарийб 15,5 миллиард сўмни ўзлаштирган.
Султонов тўрт ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз йўл қурилиши лойиҳаларини «Наманган қурилиш дизайн савдо» корхонасига ўтказган.
Ушбу «хизмати» учун у компаня раҳбаридан 2021 йил декабрда 10 минг доллар, 2022 йил ноябрда 20 минг ва 2023 йил март ойида 20 минг доллар улуш олган.
Шунингдек, «Навбаҳор» футбол клубига ҳомийлик қилиш учун тадбиркорлардан қошимча маблағ олиш ҳолатлари ҳам учрагани маълум қилинган.
Хусусан, 2023 йил август ойида гўёки футбол жамоасига ҳомийлик қилиш учун сув таъминоти корхонаси вилоят бўлими раҳбарига «Строй мелио монтаж» ва «Насос таъмир» компаниялари директорларидан 15 минг АҚШ доллари (жами 30 минг АҚШ доллари) олиш ҳақида кўрсатмалар берилган.
У пулларни футбол клубига бериш ўрнига шахсий эҳтиёжларига сарфлаган, дейилади хабарда.
Натижада, Саидаҳмад Султонов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (кўп миқдордаги ўғирлаш ёки ўзлаштириш), 168-моддаси 4-қисми (ўта оғир миқдордаги фирибгарлик), 205-моддаси 2-қисми (ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят содир этганликда айбдор деб топилган.
Натижада, суд унга нисбатан 7 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек, 3 йил муддатга моддий жавобгарлик талаб қилинадиган давлат ташкилотларида, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинланди.