Жанубий Суданда йўловчи самолёти қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Жанубий Суданда кичик йўловчи самолёти ҳалокатга учради, деб хабар берди БМТ миссиясининг Miraya радиостанцияси.

Маълумотларга кўра, 21 та йўловчи ва экипаж аъзоси бўлган самолёт «Unity» нефть кони яқинида ҳавога кўтарилаётганда ҳалокатга учраган.

Ҳалокат оқибатида 18 киши, жумладан, 2 та учувчи ҳалок бўлган.

Авиаҳалокат сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтонда йўловчи самолёти ва ҳарбий вертолёт тўқнашгани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон