Сурия герби ва миллий рамзларини янгилайди

Сурияда 61 йиллик Асад режими ағдарилганидан кейинги бошланган мамлакатни тиклаш жараёни доирасида миллий герб, шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ва расмий ҳужжатлар янгиланмоқда. Бу ҳақда Аnadolu Ajansi хабар бермоқда.

50 нафар кўнгиллидан иборат жамоа — Mpire Agency брендинг ва маркетинг компанияси асосчиси Муҳаммад Селвае бошчилигида ҳукумат шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, паспортлар, расмий ҳужжатлар ва миллий логотипни қайта ишлаш билан шуғулланмоқда. Шунингдек, валюта дизайни ва давлат идоралари рамзларига ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб борилмоқда.

Аниқланишича, мазкур ташаббус Муҳаммад Салваенинг ҳамкасби Васим Кадура Facebook’да «Сурияга янги ўзига хослик керак» деб ёзганидан кейин бошланган.

Шундан сўнг, Суриянинг янги ҳукумати Салвай ва Кадурага мамлакатнинг янги ўзига хослик тизимини ишлаб чиқишни расман топширди.

Аввалроқ, Қирғизистон мадҳияси қайта ёзилиши ҳақда хабар берган эдик.

Жаҳон