Жиззахда фуқароларни ишга киритиб қўйиш учун 100 млн сўмдан ортиқ пул олган уй бекаси ушланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқароларни тез ёрдам бўлимига ишга киритиб қўйиш учун 105 миллион сўм олган уй бекаси ушланди.

Қайд этилишича, Шароф Рашидов тумани «Олмачи» маҳалласида яшовчи уй бекаси Я.Р. туманнинг «Қангли» маҳалласида яшовчи Я.Х. ҳамда унинг турмуш ўртоғи И.Х. ва укаси Д.У.ларни танишлари орқали вилоят кўп тармоқли шифохонаси ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига ҳайдовчилик лавозимига ишга жойлаштириб қўйишга ишонтирган ва хизмати учун 56 миллион сўм пул олиб қайтариб бермаган.

Шунингдек, Я.Р. 27 февралда туман ҳудудидаги «Пастки сўлоқли» маҳалласида яшовчи уй бекаси Г.Р. ва унинг танишлари Жиззах шаҳрининг «Сайхон» маҳалласида яшовчи С.Н. ва бошқаларни вилоят кўп тармоқли шифохонасига ҳамшираликка ишга киритишни ваъда қилиб, 49 миллион сўм пулларини олгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Я.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар