Қашқадарёда 13 ёшли йигит ис газидан вафот этди

Қашқадарё вилоятнинг Қарши шаҳрида 13 ёшли йигит ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Қайд этилишича, 11 декабрь куни 10:20 ларда Қарши шаҳар «Пахтазор» маҳалласида яшовчи 13 ёшли И.И. яшаш хонадонида газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Шунингдек, хонадонда бўлган 9 ёшли О.И. ва 11 ёшли Б.И. заҳарланиш аломатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар