ОТМда контракт тўлаш муддати 15 мартгача узайтирилди
Ўзбекистондаги олий ва профессионал таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди.

Давлат комиссиясининг тегишли қарори билан 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ҳамда магистратурасига тўлов-контрактни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 15 мартга қадар узайтирилди. Маълум қилинишича, бу табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун ҳам тегишли.
Шунингдек, қарор билан 2023 йил 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.




