Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган икки ўзбекистонлик мамлакатга олиб келинди

Ўзбекистонга қарши қаратилган ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган икки нафар фуқаро хориждан мамлакатга олиб келинди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида туғилган мазкур 27 ёшли фуқаролар хорижий давлатларда мавсумий ишлаши давомида интернет орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари билан доимий алоқада бўлиб келган ва уларнинг таъсирида 2021 йилнинг август ойида Сурияга борган. «Тавхид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар тайёргарликдан ўтган.

Чет эл ҳуқуқ-тартибот идоралари билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар давомида ушбу шахслар хорижий давлатларнинг бирида қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар